Ўзбекистон | 21:21 / 04.03.2019
7012
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз: II Миллий либослар Халқаро фестивали таниқли дизайнерларни жамлайди

Италия ва Марказий Осиёнинг таниқли модельер ва дизайнерлари Шаҳрисабздаги фестивалда ўз коллекцияларини намойиш қилишади, дея хабар беради uzbekistan.travel сайти.

21-22 март, Наврўз тантаналари кунлари Шаҳрисабз шаҳрида II Миллий либос Халқаро фестивали бўлиб ўтади. 

Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Италиянинг таниқли модельер ва дизайнерлари ўз миллий либослар коллекцияларини намойиш этади. 

Фестиваль доирасида маҳаллий ва хорижий дизайнерлар модалар намойиши, эндигина фаолиятини бошлаётган модельерлар учун маҳорат дарслари, фольклор ансамбллар ва ижрочиларнинг чиқишлари кутилмоқда.

II Миллий либос Халқаро фестивалининг тантанали ёпилиш маросимида фестиваль доирасидаги энг яхши либослар коллекциялари муаллифлари тақдирланади. 

Мавзуга оид