Спорт | 11:51 / 07.03.2019
8368
1 дақиқада ўқилади

Жепаров қайта ўтказилган жисмоний тестлардан муваффақиятли ўтди

Икки ҳафта олдин ЎФАнинг тест синовларидан ўта олмаган «Металлург» футболчилари қайта имтиҳондан ўтказилди.

Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, бу сафар синовдан ўта олмаганлар бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, «Металлург» аъзолари 17 февраль куни ЎФА томонидан тасдиқланган 30 метрга югуриш, узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ва «Yо-Yо» тест-синовларини топширишганди. Тестдан ўта олмаган футболчилар орасида Ўзбекистон терма жамоасининг 36 ёшли собиқ сардори Сервер Жепаров ҳам борлиги маълум қилинганди. 

Бекободликлар клуби Суперлигани 10 мартда «Сурхон»га қарши сафар ўйини бошлашади. Жамоа Термизга тўлиқ таркиб билан 9 мартда парвоз қилади.

Маълумот учун, аввалроқ ЎФА қошидаги техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик бўлими бошлиғи Шамиль Исеев жисмоний синовлардаги нормативлар тўғрисида батафсил маълумот берганди

Мавзуга оид