Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари халқаро олимпиадада қатнашмоқда
Россия Федерациясининг Тверь шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгаши таркибига кирувчи давлатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида информатика фани бўйича халқаро олимпиадага старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Халқаро олимпиаданинг мазкур йўналишида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигига қарашли олий ҳарбий таълим муассасаларидан ҳам вакиллар иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида информатика фани бўйича бўлиб ўтган баҳсларда ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Махсус факультети (ҳозирги Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти) курсантларидан иборат жамоа биринчи бор иштирок этишига қарамай 3-ўринни қўлга киритган эди.
Олимпиаданинг навбатдаги йўналишлари бўйича беллашувлар 24—29 март кунлари Арманистоннинг Дилижон шаҳрида Инглиз тили бўйича (Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти жамоаси), 20—25 апрель кунлари Қозоғистоннинг Караганда шаҳрида математика фани бўйича ҳамда Россиянинг Рязань шаҳрида Ҳарбий-касбий тайёргарлик бўйича (Қуролли Кучлар академияси жамоаси) бўлиб ўтади.
Таъкидлаш керакки, 19—23 март кунлари Санкт-Петербург шаҳрида олий таълимгача муассасалар ўқувчиларининг математика ва физика фанларидан I ҳалқаро олимпиадаси ҳам ўтказилиши кўзда тутилган. Унда Мудофаа вазирлигига қарашли Фарғона, Урганч ва Самарқанд «Темурбеклар мактаблари»нинг ўқувчилари ҳам биринчи марта иштирок этади.
Мавзуга оид
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
20:13 / 06.05.2025
АҚШ армиясида генераллар оммавий равишда ишдан бўшатилади
09:10 / 19.02.2025
Фото: Мудофаа вазирлигининг халқаро кўргазмадаги ҳарбий техникалари
16:55 / 22.01.2025