Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Ўзбекистонга янги элчи тайинлади
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Дархон Сотиболди Омонгелдиевични Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонини имзолади.
Айни вақтда 44 ёшда бўлган Дархон Сотиболди Ўзбекистонга чегарадош Сариоғоч туманининг Абай қишлоғида туғилган.
У шу вақтга қадар Қозоғистон Сенати аъзоси сифатида ишлаб келаётган эди.
Дархон Сотиболди 2013—2015 йилда Чимкент шаҳри ҳокими, 2015—2015 йилларда эса Жанубий Қозоғистон (ҳозирги Туркистон) вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Ерик Утембаев 2018 йилнинг октябрида салкам 400 минг доллар миқдоридаги маблағни талон-торож қилишда гумонланиб, элчиликдан четлатилганди.
Мавзуга оид
10:08 / 10.09.2022
Қозоғистон элчисининг Ўзбекистондаги миссияси якунланди
12:17 / 31.08.2022
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Туркистон вилоятига раҳбар этиб тайинланди
14:45 / 11.01.2022
«Тадбирлар пайтида ўзбекистонликлар ҳам тўхтатиб текширилиши мумкин» — Қозоғистон элчиси
14:09 / 11.01.2022