Ўзбекистон | 19:11 / 25.03.2019
11768
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармасига бошлиқ тайинланди

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Улуғбек Муродиллаевич Эрназаров Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Қашқадарё бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган.

Улуғбек Эрназаров илгари Қашқадарё вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибият мудири лавозимида фаолият юритган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид