Жаҳон | 08:40 / 28.03.2019
7312
1 дақиқада ўқилади

Трамп МРБ собиқ раҳбарини «телба» деб атади

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, МРБ собиқ директори Жон Бреннан «руҳий касал» инсон ҳисобланади. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

«Менинг ўйлашимча, Бреннан касал одам, рости», - деган Трамп.

Унинг сўзларига кўра, Бреннаннинг у гўёки давлатга хиёнат қилгани ҳақидаги баёнотлари «даҳшатли».

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, МРБ собиқ раҳбари билан «қандайдир муаммо бор».

Бундан олдин, Трамп сайловолди штабининг Россия билан тил бириктиргани ҳақидаги айбловлар тасдиқланмаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид