Жаҳон | 09:34 / 14.04.2019
18509
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг қиммат сурат қалбаки бўлиши мумкинлиги маълум қилинди

Фото: Getty Images

Икки йил аввал 450 млн долларга сотилган, машҳур рассом Леонардо да Винчининг “Дунё ҳалоскори” сурати қалбаки бўлиши мумкин. Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди.  

Агар бу рост бўлса, унда суратнинг ҳақиқий нархи бор-йўғи 1200 долларни ташкил қилади.

Бу ҳақда санъатшунос Бен Льюис маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Лондондаги миллий галерея сурат савдоси иштирокчиларидан мутахассислар гуруҳининг сурат нусха бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хулосасини яширган. Суратни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон харид қилган.  

Льюис баҳоловчиларнинг сурат бўйича фикрлари турлича бўлганини тасдиқлаган.

Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари Бадиий санъат музейи ходимлари суратни топа олишмаётгани маълум қилинганди. Таъкидланишича, сурат Луврнинг Абу-Даби филиалидан изсиз йўқолган. 

Мавзуга оид