Ўзбекистон | 17:44 / 15.04.2019
26189
2 дақиқада ўқилади

Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарияти иши бўйича суд бошланди

Тошкентда Ташқи Меҳнат миграцияси агентлиги собиқ раҳбарияти иши бўйича очиқ суд жараёни бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судланувчилар Р.Ибрагимов (1966 йилда Андижон вилоятида туғилган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи лавозимида ишлаган), У. Назаров (1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган), А. Абдуллаев (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш масалалари департаменти Чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлганларни топиш ва рўйхатга олиш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган) ва О. Махсудов (1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги Жўнаб кетишдан олдинги мослаштириш ва ўқитиш маркази директори лавозимида ишлаган)га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланган.

Равшан Ибрагимов
Фото: Kun.uz
Улуғбек Назаров
Фото: Kun.uz

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Орифжон Қиличев раислигида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210- (пора олиш), 211- (пора бериш), 243- (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) ва 278-2- (компьютер ахборотидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Суд жараёни давом этмоқда. 

Мавзуга оид