Ҳудудлараро йўл-патруль постларидаги 5 км/соатлик тезлик чеклови тўғрисида изоҳ берилди
Kun.uz мухбири Ички ишлар вазирлиги ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Акмал Юнусов ва бош бошқарма қошидаги Жамоатчилик кенгаши котиби Мансур Рихсиев билан йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгаришлар, йўл четидаги радар, муляжларнинг нечоғли самарадорлиги ва жарима ёзишдаги хатоликлар тўғрисида суҳбатлашди.
ИИВ ЙҲХ ББ вакиллари кундузги 5 км/соатлик тезлик чегараси тўғрисида маълумот беришди.
«Бизга ушбу масала юзасидан талайгина мурожаатлар бўлди. Ижтимоий тармоқларда ҳатто 8 км/соат тезликда ҳаракатланаётган автомобилни илғайдиган радарлар барча ўтиш постларига ўрнатилгани ҳақида ҳам гап тарқалди.
Аввало, йўл-патрул постларида тезлик чегарасининг белгиланишига нима сабаб бўлганига тўхталиб ўтсам. Постдан ўтаётган вақтда автомобиль ичидаги йўловчи ва ҳайдовчиларнинг юз тузилиши, ҳолатини ЙҲХ ходимлари бемалол кузатиш имконига эга бўлиши керак. Ҳар бир машина тўхтатиб, текшириладиган бўлса, автомобилларнинг катта оқимига халақит беради. Олдинлари «Тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади» белгиси бўлар эди.
Таъкидланганидек, транспорт оқими ошиб бораётгани инобатга олиниб, ҳайдовчига қулайлик яратиш мақсадида 5 км/соатлик тезлик чегараси белгиланди.
Мақсад транспорт воситаси тезлиги 5 км/соатдан ошиб кетган тақдирда уни жаримага тортиш ёки таъқиб қилишда эмас, буни тўғри тушуниш керак.
Масалан, автомобиль йўловчилари орасида қидирувдаги шахс бўлиши мумкин. Маълумот базамизда йўл-патруль постларида қидирувдаги шахсларнинг қўлга олиниши билан боғлиқ фактлар кўп. Саъй-ҳаракатларнинг бари йўл, умумий хавфсизлик учун амалга ошириляпти», дейди ИИВ ЙҲХ ББ қошидаги Жамоатчилик кенгаши котиби Мансур Рихсиев.
Мансур Рихсиевнинг қўшимча қилишича, 5 км/соатлик чекловдан назорат постидаги ходим йўловчи ва ҳайдовчиларнинг юзини аниқ илғайдиган даражада ўтиш тезлигида (10 км/соатгача) қатъий жарима белгиланмайди.
Йўл ҳаракати қоидалари борасидаги ўзгаришлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси вакиллари билан суҳбатнинг тўлиқ шаклини Kun.uz’нинг YouTube ва Mover’даги саҳифаларида томоша қилишингиз мумкин.
Видео: Mover (tas-ix)
Видео: Youtube
Мавзуга оид
17:51 / 06.10.2024
Йўлларда авариялар кўпайди, тезлик ҳайдовчиларни қотилга айлантирмоқда
14:49 / 05.10.2024
Самарқандда бошқа машинанинг рақамини тақиб 76 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди
11:06 / 28.09.2024
Юнусободда Жентра ҳайдовчиси дрифт қилиб, авария ҳолати юзага келтирди. Чора кўриладими?
20:45 / 10.09.2024