Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёдаги ҳовлида чақнаш юз берди. 11 ёшли бола куйиш жароҳати олди
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида 14 апрель куни соат 17.20ларда Гулистон маҳалласида яшовчи 11 ёшли 4-синф ўқувчиси С.Н. уйи ҳовлисида ўчоққа елим идишда бўлган газ конденсатини сепган вақтида чақнаш содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада С.Н. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланаётганингизда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Шу билан бирга, ёқилғи маҳсулотларидан ёш болалар фойдаланишига йўл қўйманг”, - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид
22:34 / 21.08.2024
Қашқадарёда газ қувуридаги ёнғин оқибатлари бартараф этилди
07:42 / 01.11.2023
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари туман ҳокимлигига қайтарилди
11:07 / 17.11.2020
«Энди врачларга бир оғиз қаттиқ гапирмайман» – Қайнона туғруқхона ходимларининг хизматини эътироф этди
16:22 / 12.09.2020