Тошкентда тиббиёт соҳасининг етакчи олимлари иштирокида Халқаро Конгресс ўтказилди
7 май куни Тошкентдаги AKFA Medline клиникасида бешинчи Озарбойжон-Германия-Туркия-Ўзбекистон тиббиёт Конгресси бўлиб ўтди.
Конгрессда Германия, Озарбойжон, Туркия каби давлатлардан тиббиёт соҳасининг 15 нафар профессор ва фан докторлари, AKFA Medline клиникасининг етакчи шифокорлари, тиббиёт соҳасида таълим олаётган талаба ёшлар, шунингдек, ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбир очилишида нутқ сўзлаган Германия, Озарбойжон ва туркиялик мутахассислар умумий хирургия, онкология, гастроэнтерология, гинекология, ультратовуш тадқиқоти ва радиология бўйича ўз кўникмаларини AKFA Medline клиникаси шифокорлари билан ўртоқлашди, ўзаро тажриба алмашилди.
Конгресс дастури давомида тиббий тренинг ва мастер-класслар, даволаш ҳамда ташхис қўйиш бўйича ўзаро тажриба алмашиш имконини берувчи лойиҳалар ҳам ўтказилди. Жумладан, AKFA Medline жарроҳлари ва профессор Гурбанхан Муслимов ҳамкорлигида “Ошқозон ости безининг дисталь корпорокаудаль резекцияси” номли кўргазмали операция ўтказилди ва бу жараён реал вақт режимида конференц-залдаги барча меҳмонларга намойиш қилиб борилди.
“Шу йилнинг 3 май куни Боку шаҳрида бешинчи Озарбойжон-Германия-Туркия-Ўзбекистон тиббий Конгрессининг очилиши бўлиб ўтган эди. Унда Озарбойжон, Германия, Туркия каби давлатларнинг етакчи шифокорлари қаторида AKFA Medline клиникасининг шифокорлари ҳам иштирок этди.
Мазкур Конгресс иштирокчилари жарроҳликнинг инновацион услубларини таҳлил қилган ҳолда беморларни даволаш амалиётидаги янгиликларни жорий қилиш бўйича ўз ҳудудларидаги тажриба билан ўртоқлашдилар. Бугунги Конгресс аввалгисининг давоми сифатида ташкил этилмоқда.
Бу тадбирнинг биз учун аҳамияти шундаки, унда ўзбекистонлик шифокорлар ҳам тиббиёт соҳасининг етакчи олимлари билан ўзаро малака ошириш имкониятига эга бўлмоқда”, дея клиника раҳбари Камола Мирзалиеванинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Конгресс якунида қулай шароит ва ўзаро ҳамкорлик муҳитини яратишга қўшган ҳиссаси учун хорижлик мутахассисларга клиниканинг эсдалик совғалари ҳамда фахрий профессори дипломлари топширилди.
Эслатиб ўтамиз, Мазкур халқаро Конгресс ҳамкор давлатлар ўртасида умумий ва лапароскопик хирургия, эндоскопия, ультрасонография, рентгенология, гинекология, радиология, эндосонография ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида Европа ва Марказий Осиёда ривожланишни рағбатлантириш мақсадида ўтказиб келинади.
Сайт: www.akfamedline.uz
Telegram: t.me/akfamedline_uz
Facebook: fb.com/akfamedline
Instagram: instagram.com/akfamedline
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:00 / 26.05.2021
AKFA Университети кампусини қуриш учун AKFA Medline қимматли қоғозлар бозоридан маблағ жалб қилди
17:28 / 24.11.2020
“СЕН ЯШАЙСAН” – юртимиздаги энг йирик клиникалардан бирида юрак нуқсони мавжуд 10 нафар болага бепул операция ўтказилади
20:00 / 28.10.2020
AKFA Medline клиникасида болаларда туғма юрак нуқсонларини хавфсиз усул билан даволаш амалиёти ўтказилмоқда
11:09 / 14.08.2020