Жаҳон | 15:39 / 21.05.2019
6105
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко вазирлардан узундан-узоқ ҳисоботлар ўрнига натижани кўрсатишларини талаб қилди

Фото: Наталия Федосенко / ТАСС

Беларусь президенти Александр Лукашенко мамлакат ҳукуматидан Россиядан ифлосланган нефть етказилиши билан боғлиқ вазият борасида узундан-узоқ ҳисоботлар ўрнига аниқ натижа ҳақида маълумот беришини талаб қилди.

«Ҳисоботни ўқиб чиқдим ва бош вазирга қайтардим. Менга қайтиб бундай ҳисоботлар ёзманглар. Шунчаки вақтингизни кеткизяпсиз», — деди Лукашенко вазирлар билан бўлиб ўтган йиғилишда.

Лукашенконинг сўзларига кўра, унга қандай натижаларга эришилгани ҳақида икки сатр маълумот етарли.

«Қаҳрамонликларингиз, ким билан учрашдингиз, ким билан гаплашдингиз, нимани муҳокама қилдингиз, қандай, буларнинг менга нима кераги бор? Менга натижа керак», — деди.

Аввалроқ Александр Лукашенко «Дружба» нефть қувури орқали келган ифлос нефтдан мамлакатдаги корхоналар юзлаб миллион доллар зарар кўрганлигини айтганди.

Мавзуга оид