Иқтисодиёт | 14:10 / 24.05.2019
9918
1 дақиқада ўқилади
Реклама

Қуёнчилик соҳасини ривожлантириш бўйича Италия-Ўзбекистон мутахассислари ҳамкорлик учрашуви

Жорий йилнинг 22 май куни Рим шаҳрида Италия наслчилик уюшмаси вакиллари ҳамда Ўзбекистон қуёнчилик агрофирмалари вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув “Микрокредитбанк” акциядорлик-тижорат банки ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Италиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

Учрашув мобайнида, италиялик мутахассисларнинг наслчилик генетикаси ва селекцияси соҳасидаги ютуқлари бутун дунёда тан олинганлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ушбу мамлакат вакиллари билан ҳамкорлиги самарали натижаларга олиб келиши мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида Италия наслчилик уюшмаси президенти Роберто Ночентинива “Микрокредитбанк” АТБ Бошқарув раиси О.Алмарданов ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумнинг бош мақсади қуёнчилик соҳаси генетикаси бўйича ҳамда қуёнларнинг янги селекция наслларини етказиб бериш борасида ўзаро ҳамкорлик бўлиб ҳисобланади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид