Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маиший техникаларни ўғирлаб кетган аёл қўлга олинди
Шу йил 5 май куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 49 ёшли У.И.нинг Миробод тумани Чимкент кўчасидаги хонадонига калит танлаш йўли билан кирган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахс у ердан бир қатор маиший техника буюмларини ўғирлаб кетгани юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Наманган вилояти Чортоқ тумани Гулшан қишлоғида яшовчи 23 ёшли М.О. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:08 / 02.05.2025
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди
09:01 / 28.04.2025
Миробод туманида қурилиш маҳсулотлари омборида ёнғин содир бўлди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:03 / 17.03.2025