Жаҳон | 22:01 / 28.05.2019
51858
1 дақиқада ўқилади

ОАВ Зеленский президент сифатида биринчи бўлиб қайси давлатга боришини маълум қилди

Фото: president.gov.ua

Украина президенти Владимир Зеленский келаси ҳафтада илк ишчи ташриф билан Брюсселда бўлишни режалаштирмоқда, деб хабар берди "Европейская правда" нашри ўз манбасига таяниб.

"Зеленский келаси ҳафтада Брюсселга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Ташриф 4 июнда амалга оширилиши кутилмоқда. Бу президент Зеленскийнинг илк расмий хорижий ташрифи бўлади", - дейилади хабарда.

Нашрнинг маълум қилишича, сешанба куни Еврокомиссиянинг қўшничилик ва кенгайтириш бўйича музокаралар масалалари бош директори Кристиан Даниельсон ва Европа ташқи сиёсий хизматининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори Томас Майер-Хартинг Зеленскийга ташриф таклифномасини топширган.

Мавзуга оид