Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин Хитой компанияларига тўсқинлик қилаётганларнинг «қора рўйхати»ни тузади
Хитой нотижорат мақсадларда ХХР корхоналарига тўсқинлик қилаётган хорижий компания ва шахсларнинг "қора рўйхати"ни шакллантиради. Бу ҳақда ХХР тижорат вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик баёнотида айтилишича, ушбу рўйхатга Хитой компанияларига нотижорат мақсадини кўзлаган ҳолда тўсқинлик қилувчи, бозор тамойилларига, шартнома мажбуриятларини бажариш маданиятига амал қилмайдиган хориж компаниялари, ташкилотлари ва жисмоний шахслари киритилади.
Қайд этилишича, аниқ чоралар кейинроқ эълон қилинади.
Май ойи ўрталарида АҚШ савдо вазирлиги Huawei компаниясини “АҚШ миллий хавфсизлигига қарши фаолияти” учун қора рўйхатга киритганди.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025