Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Ўзбекистон фуқароси пичоқланди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси пичоқ тиғидан олган жароҳатлари оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 31 май куни Истанбул шаҳрининг Чекмекой даҳасида юзага келган можаро натижасида 1988 йил 29 апрелида Наманган вилоятида туғилган Одилжон Аҳмаджонович Ҳамзаев пичоқда етказилган жароҳат оқибатида ҳалок бўлган.
«Марҳумнинг қариндошига жасадни Ўзбекистонга юбориш масаласини ечиш бўйича консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ҳодиса юзасидан текширув-тергов тадбирлари олиб борилмоқда, гумонланувчи сифатида Ўзбекистон фуқароси Ш.С қўлга олинган», - дейилади хабарда.
Бош консулхона мазкур масалани назоратга олган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025