Жаҳон | 18:55 / 04.06.2019
3935
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда 15 йил ичида сув қувурларини тўлиқ алмаштириш режалаштирилмоқда

Каирбек Ускенбаев

Қозоғистонда 15 йил ичида қувурлар 100 фоиз алмаштирилади, деб маълум қилди Қозоғистон саноат ва инфраструктура вазирининг биринчи ўринбосари Каирбек Ускенбаев.

«Биз 15 йил ичида барча сув қувурларини алмаштиришимиз лозим. Бюджет дастурига кўра, ҳар уч йилда 20% қувур янгиланади. Шу тарзда 15 йил ичида 100% қувурларни янгилаймиз. Қувурнинг хизмат кўрсатиш муддати 30 йил», — деди Ускенбаев.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Нур-Султон, Алмати ва Чимкент шаҳарлари бўйича махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида шаҳар атрофидаги аҳоли масканларини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш учун ҳар йили 30 млрд тенге (78 млн доллар) ажратилади.

Мавзуга оид