Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси ҳалок бўлди
2019 йил 11 июнь куни Истанбул шаҳрида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган Муҳайё Шерданова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош консулхонаси маълум қилди.
Ушбу ҳодисада марҳуманинг 1976 йилда туғилган опаси Матлуба Шердонова жабрланган ва ҳозирда «Қонуний Султон Сулаймон» шифохонасида кома ҳолатида қолмоқда.
Бош консулхона вазиятни, жумладан, ҳодиса юзасидан тергов жараёнини назоратга олган.
Аввалроқ, 11 июнь куни Истанбулнинг Ускюдар туманида юз берган ЙТҲ оқибатида 24 ёшли ўзбекистонлик йигит вафот этгани, 31 май куни Истанбулнинг Чекмекўй даҳасида пичоқбозлик оқибатида 31 ёшли наманганлик ҳалок бўлгани, 30 май куни Истанбулнинг Гўзтепа маҳалласида гиламга ўралган аёл жасади топилгани ва у Ўзбекистон фуқароси деб тахмин қилинаётгани ҳақида хабарлар берилган эди.
Мавзуга оид
15:02 / 23.05.2025
Истанбулда Ўзбекистон фуқароларини ишга жойлаштириш масаласи муҳокама қилинди
19:10 / 17.05.2025
Истанбул аэропортида танасига олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
13:33 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
18:23 / 16.05.2025