Жаҳон | 07:30 / 13.06.2019
9510
2 дақиқада ўқилади

Молдова президенти рақиблари томонидан уни ўлдириш учун қотиллар ёлланганини маълум қилди 

Фото: Алексей Никольский / РИА Новости

Молдова президенти Игорь Додон Демократик партия унга суиқасд тайёрлаётганини маълум қилди. У бу ҳақда Moldova1 телеканали эфирида айтиб ўтган.

“Менда ўз хизматларимдан дастлаб қотилни Молдовада топишга ҳаракат қилишгани, кейин эса уларни Одессада топишгани ҳақида маълумот бор. Мен барчасини биламан, бироқ чекинмайман”, деб айтган Додон.

Молдова президентининг таъкидлашича, унинг жисмоний йўқ қилиниши рақибларига қўл келади, чунки у ўладиган бўлса парламент томонидан қабул қилинувчи қонунларни тасдиқлайдиган одам бўлмайди, “демакки бу қонунлар тергов каби ишламайди, Демпартия эса ҳокимият тепасида қолади”. 

Молдовада июнь бошидан февралдаги сайловлардан кейин парламентга ўтган социалистлар, демократлар ва ACUM ўнг блоки вакиллари ўртасида коалиция шакллантириш борасида сиёсий инқироз вужудга келди. 8 июнда Россияни қўллаб-қувватловчи социалистлар партияси ва Европани қўллаб-қувватловчи ACUM блоки келишувга келган, бироқ конституциявий суд коалиция бу учун ажратилган муҳлатдан кейин шакллантирилган, деган қарорга келган ва уни тан олмаган. 

Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи коалиция шакллантирилганини қонуний деб тан олган ва янги ҳукумат билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Мавзуга оид