Ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар учун алоҳида квота кўрсаткичлари тасдиқланди
Ўзбекистон Президентининг 2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори тасдиқланди.
Қарор билан 2019/2020 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклининг ҳар бири бўйича алоҳида беш фоизли қабул кўрсаткичлари тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаларига эга бўлганлар учун бакалавриатнинг кундузги (4008та ўрин), сиртқи (908та ўрин) ва кечки (99та ўрин) таълим шаклининг ҳар бири бўйича алоҳида беш фоизли қабул кўрсаткичлари тасдиқланган.
Жорий йилнинг апрелида Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг шунга оид қарор лойиҳаси жойлаштирилганди.
Қарор лойиҳасига кўра, Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун республика ОТМларнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида алоҳида қабул квоталари ажратилиши кўзда тутилганди.
Мавзуга оид
20:38 / 30.09.2024
Путин ҳарбий хизматга чақириш ҳақидаги қарорни имзолади. Армияга 133 минг россиялик олиб кетилади
14:31 / 22.08.2024
Ғарб давлатлари ҳарбий хизматга мажбур украиналик эркакларни қайтаришда Киевга ёрдам бермайди
18:32 / 13.08.2024
Бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови миқдори оширилади
22:06 / 02.08.2024