Жамият | 20:48 / 19.06.2019
38789
3 дақиқада ўқилади

«Борига барака» кўрсатуви қонунийми?» номли мақола юзасидан Zo’rTV телеканали муносабат билдирди

Жорий йилнинг 7 июнь куни Kun.uz сайтида “Борига барака” кўрсатуви қонунийми?” номли мақола эълон қилинган эди. Мазкур мақола юзасидан Zo’rTV телеканали ўз муносабатини билдирди. Қуйида ушбу муносабат матни ҳавола этилади.

“Жорий йилнинг 7 июн куни Kun.uz сайти орқали ҳуқуқшунос Дилшод Абдуқодировнинг “Борига барака” кўрсатуви қонунийми?” номли мақоласи эълон қилинди.

Унда Zo’rTV телеканали орқали ҳар ҳафта эфирга узатилаётган “Борига барака” кўрсатуви ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган.

Мақола эълон қилингандан сўнг, Zo’rTV телеканалининг ташаббуси билан, телеканал маъмурияти, мустақил экспертлар ва мақола муаллифи Дилшод Абдуқодиров иштирокида очиқ суҳбат ўтказилди.

Унга кўра, қуйидаги хулосаларга келинди. Жумладан, хорижий тажриба Капитал-шоу ўйинлари фаолиятининг қандай классификацияланиши мумкинлиги ва реклама соҳасини қай йўсинда ривожлантиришини кўрсатмоқда. Zo’rTV телеканали ходимларининг бундай фаолият турини Ўзбекистон бозорига жорий қилиш ғояси пайдо бўлганидан бошлаб, босиб ўтган жараёнлари олдиндан айтиб бўлмайдиган ва ўта мураккаб бўлиб, улар маслаҳат беришни сўраб, қатор вазирлик ва идораларга мурожаат қилган.

Муаммо мазкур фаолият турининг ҳали ҳеч қандай йўл билан бошқарилмаслигида бўлиб, фаолиятни бошлашнинг ягона усули – бу лотерея соҳасини бошқарувчиларидан Капитал-шоуни лотерея сифатида класификациялаш мумкин бўлган ҳеч қандай белгилар йўқлиги тўғрисидаги ҳуқуқий хулосани олиш бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ҳуқуқий экспертиза ўтказиш йўли билан “Борига барака” кўрсатувининг лотерея қонунлари таъсири остига тушиши мумкин бўлган белгилари йўқлиги факти тасдиқланди.

Айни пайтда ҳукумат томонидан ўтказилаётган ислоҳотлар даврида, умид қиламизки, тез орада Капитал-шоунинг Ўзбекистондаги фаолиятини ноқонуний қимор ўйинларини ташкиллаштириш билан боғловчи одамларда туғилаётган фикрларга тааллуқли шубҳаларни йўқотишга ёрдам берувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Жамиятда шубҳа туғдираётган, иштирокчи бўлиш учун 5 минг сўм тўлаш масаласи ҳар кимнинг ихтиёрий ва онгли танлови. Пул маблағлари соврин жамғармасини тўплашга эмас, балки телекўрсатувни ўтказиш, хизматлар, бошловчилар ҳамда шоуни ўтказишнинг техник жиҳатлари учун ҳақ тўлаш харажатларини қоплашга сарфланаётгани “Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкиллаштириш ва ўтказиш” жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ва шоуни лотерея деб ҳисоблашга ҳеч қандай асос йўқлигини билдиради”.

Мавзуга оид