Ўзбекистон | 01:35 / 19.06.2019
7220
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ҳудудлари туристик логотипини яратиш бўйича танлов поёнига етмоқда 

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар логотипларини яратиш ишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларнинг туристик логотипларини ишлаб чиқишга доир танлов ҳақида эълон қилган эди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

Шу сабабли, қўмита мазкур танлов якунланишига 2 кун қолгани муносабати билан танлов ҳақида яна бир бор эслатиб қўйишга қарор қилди.

Кимлар иштирок этиши мумкин?

Ҳудудлар логотипларини тайёрлашга доир танловда 16 ёшдан ошган кишилар, шу жумладан, талабалар, ижодкорлар, олимлар, тарихчилар ва туризмга қизиқиши бўлган бошқа кишилар иштирок этиши мумкин.

Танлов шартлари

Лойиҳалар танловда муаллифларнинг ўзи томонидан тақдим этилади. Танловда иштирок этиш қуйидаги материал ва ҳужжатлар керак бўлади:

- белгиланган намунадаги ариза;

- танловга тақдим этилаётган логотипнинг қисқача тавсифи;

- лойиҳанинг электрон версияси: Tiff, Psd ёки Jpeg 1500 px форматидаги логотип.

Қандай жиҳатларга эътибор қаратилади?

Танловга йўлланган лойиҳаларни баҳолашда уларнинг креативлиги, ёдда қолиши, ўзига хослиги, ёрқинлиги ва оддийлиги инобатга олинади.

Мукофот суммаси

Танлов ғолиблари пул мукофотлари билан тақдирланади ва уларнинг ижодий ишлари ҳудудлар логотиплари сифатида тасдиқланади. Мукофот суммаси - 25 миллион сўмгача. Мукофотлар учун ажратилган умумий маблағлар миқдори 300 миллион сўм этиб белгиланган.

Танлов муддати

2019 йилнинг 20 июнига қадар этиб белгиланган.

Таъкидлаш жоизки, бугунга келиб Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан 200 дан ортиқ ижодий ишлар йўлланган ва 20 июнга қадар ҳудудлар логотипларини яратиш истагида бўлган кишиларнинг ишлари кутиб қолинади.

Танлов шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид