Болаларнинг оромгоҳлардаги фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш кўникмалари оширилмоқда
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув йили якунланиб, ўқувчиларнинг табиат қўйнидаги стационар ва кундузги болалар оромгоҳларида ёзги таътили бошланди.
Бу борада болаларнинг ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиш билан бирга, оромгоҳларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шу жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизмат ходимлари томонидан оромгоҳларда хавфсизлик, жумладан, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳозирда оромгоҳларда хавфсизлик талабларига риоя этилиши, болаларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиши, оромгоҳ ҳудуди ва хоналарида ёнғинга қарши режим сақланаётганлигини ҳамда мустаҳкам қўриқланишини таъминлаш мақсадида туну-кун навбатчилик ташкил қилинган.
Шунингдек, мавсум даврида болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари томонидан доимий равишда барча оромгоҳларнинг хавфсизлик ҳолати ва болалар учун яратилган шароитлар ўрганилиб борилади, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
15:45 / 30.11.2023
ФВВ ва Адлия вазирлиги сохта «пожарний»лардан огоҳлантирди
13:28 / 30.07.2022
“Ёнғин доим кутилмаганда бошланади” — олов ичида 14 йил ишлаган ўт ўчирувчи
20:06 / 14.02.2022
Қишлоқ боласи билан кимнинг иши бор: Булунғурдаги ягона болалар оромгоҳи сотиб юборилди
15:29 / 18.01.2021