Ўзбекистонга олиб кириладиган автомобиллар бўйича бож қайта кўриб чиқилиши мумкин
Бугун, 26 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат божхона қўмитаси мутасаддилари иштирокида «Божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Kun.uz мухбири хабар беришича, тадбирда қиймати баланд автомобиллар учун божхона тўлови камайтирилгандан сўнг олиб кирилган автомобиллар ва электромобиллар сони ҳақида ҳам ахборот берилди.
Маълумотларга кўра, 6 ой давомида 600дан ортиқ автомобиль, 20та электромобиль юқоридаги имтиёздан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган.
Шунингдек, хориждан келувчи автотранспорт воситалари учун божлар қиймати ҳам қайта кўриб чиқилиши мумкин. Айни пайтда Олий мажлисга киритилган утилизация йиғими бўйича қонун лойиҳаси доирасида бу масалани ҳам муҳокама қилиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
09:40 / 17.08.2024
Суд ҳукмларининг дубликати ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
07:30 / 26.07.2024
Тайёр заргарлик буюмларига импорт божхона божи камайтирилади
13:37 / 20.06.2024
Евроиттифоқ Украинадан айрим маҳсулотлар импортига бож жорий қиляпти
08:51 / 03.06.2024