Ўзбекистон | 11:06 / 05.07.2019
10908
3 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: «Майдон»да 155 нафар десантчи сакраш амалиётини бажарди

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ махсус бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари «Майдон» ҳудудида жорий йилнинг сентябрь ойида Қуролли Кучлар миқёсида «Фарғона» полигонида ўтказилиши режалаштирилган парашют спорти мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Д-6», «Беркут-2», «Мальва аксиома» каби парашютлардан жами 155 нафар десантчи сакраш амалиётини муваффақиятли бажарди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Десантчилар муҳим йўриқномалар асосида яна бир бор назоратдан ўтказилди. Шундан сўнг, «ярим шар» эгалари Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли Ми-8 ҳарбий вертолёти бортидан жой олди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Десантчилар ўн гуруҳга бўлинган ҳолда навбатма-навбат белгиланган ҳудудга муайян қўшимча юклар билан сакраш жанговар вазифаси бажаришга киришди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Шу кунга қадар икки юздан ортиқ парашют билан сакраш жанговар вазифасини: сувда, тунда барча парашют турлари билан бажардим. Кўплаб парашют спорти мусобақаларида қатнашиш чоғида ҳаво десант илмининг нозик жабҳаларини яхши ўзлаштирдик. Ушбу машғулот жорий йилнинг сентябр ойида Қуролли Кучлар миқёсида «Фарғона» полигонида ўтказилиши режалаштирилган парашют спорти мусобақаси олдидан муҳим тайёргарлик босқичи ҳисобланади», — дейди шартнома бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Боймурод Турсунов.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Машғулот давомида илк бор парашют билан сакраётган десантчилар ҳам мавжуд. Уларнинг кўникма ва имкониятларини кенгайтириш, ҳар қандай вазиятда юксак руҳий ва жанговар барқарорлигини таъминлашга хизмат қиладиган машғулот, айниқса, сакраш борасида дебют қилган ҳарбийлар учун катта синов бўлди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотни бевосита Қуролли Кучлар Бош штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармаси ҳаво десант тайёргарлик бўлими бошлиғи подполковник Ғулом Тўйчиев, ҳарбий қисм командири подполковник Фарҳод Давлатов ҳамда масъул офицерлар кузатиб борди.

Барча сакраш амалиётлари мутахассислар томонидан аъло даражага баҳоланди», дейилади Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарида.

Мавзуга оид