Ўзбекистон | 12:55 / 10.07.2019
14525
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда янги мактаб-интернатлар ташкил этилади

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Тошкент шаҳри, Фарғона, Бухоро, Хоразм вилояти ҳокимликларининг 2020/2021 ўқув йилидан Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати, Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоятларида амалдаги мусиқа ва санъат мактаблари таркибида ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернатларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Қуйидагилар мақом мактаб-интернатларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўқувчиларнинг мақом ижрочилиги йўналишида ўқитишнинг замонавий илғор педагогик усулларидан кенг фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ этиш;

ўқув-тарбиявий ишларнинг асоси пухта ўйланган ўқув материалини танлаш - ўқувчиларнинг мусиқий-ижрочилик иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш;

мақом санъати бўйича билим ва тушунчалар, тарихий ва миллий анъаналар, инновация технологияларини, давлат талаблари асосида билим ва кўникмаларини пухта эгаллаган ёш кадрлар тайёрлаш;

таълим жараёнига замонавий педагогик ва инновацион технологияларни, маданият ва санъат соҳасида илм-фан бўйича эришилган илғор ютуқларни татбиқ этиш.
   
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган мақом мактаб-интернати учун 200 ўринли 2 та ўқув биноси, 200 ўринли ётоқхона ва  ошхона биноси, ҳамда Фарғона вилоятидаги 1-сон, Хоразм вилоятидаги 11-сон, Бухоро вилоятидаги 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари негизида ташкил этиладиган мақом мактаб-интернатлари учун ҳар бирида 150 ўринли ётоқхона ва ошхона, 200 ўринли ўқув бинолари қуриш бўйича таклифи инобатга олинади.  

Белгилаб қўйилишича, мақом мактаб-интернатларига 2020-2021 ўқув йилида 5-6-7-8-синфларга ҳамда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 5-синфга 30 нафардан ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид