Спорт | 00:06 / 10.07.2019
9311
1 дақиқада ўқилади

“Пахтакор” футболчилари ҳалокатининг 40 йиллигига ҳужжатли фильм суратга олинади

40 йил аввал, 1979 йил 11 августда бортида “Пахтакор” футболчилари бўлган самолётнинг ҳалокати оқибатида клубнинг 17 аъзоси ҳалок бўлганди.

Клуб матбуот хизмати маълумотларига кўра, жорий йилда ушбу ҳалокатнинг 40 йиллигига катта кўламли тайёргарлик кетмоқда. Шу муносабат билан “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон футболи фахрийлари ва СССР афсоналари терма жамоаси иштирокида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин олдидан мусиқий қисмни ўтказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, август бошида Тошкентда 2004 йилда туғилган ёш футболчилар ўртасида “Хотира қанотлари” турнири бўлиб ўтади.

Шунингдек, шу кунларда “Пахтакор-79” жамоасига бағишланган ҳужжатли фильмни суратга олиш ишлари бормоқда. Яқин орада фильм тизери тақдим қилиниши режалаштирилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид