Спорт | 12:46 / 20.07.2019
13252
1 дақиқада ўқилади

«Бухоро» Тожикистон миллий жамоаси сардорини ўз сафига қўшиб олди

«Бухоро» трансфер ойнасида ҳаракатни бошлаб юборди. Тожикистоник Муҳсин Муҳаммадиев мураббийлигидаги бухороликлар бир қатор футболчилар билан шартнома имзолашди.

Хусусан Тожикистон миллий жамоаси сардори Фатҳулло Фатҳуллоев эндиликда фаолиятини «Бухоро»да давом эттиради. Тожикистоннинг энг машҳур футболчиларидан бўлган 28 ёшли Фатҳуллоев 2008 йилдан буён Душанбенинг «Истиқлол» жамоасида ўйнаб келар ва пойтахт клубида жамоа сардори эди.

2017 йилда Тожикистоннинг энг яхши футболчиси деб топилган Фатҳулло Фатҳуллоев «Истиқлол» билан икки марта ОФК кубоги финалига чиққан. Футболчи «Истиқлол» ва Тожикистон миллий жамоасида «Бухоро»нинг бугунги мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев билан бирга ишлаган.

Мавзуга оид