Спорт | 13:24 / 21.12.2019
2230
1 дақиқада ўқилади

Муҳсин Муҳаммадиев 2020 йилда ҳам «Бухоро»ни бошқаради

«Бухоро» клуби бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев 2020 йилги мавсумда ҳам жамоадаги фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

«Бош мураббий Муҳсин Муҳаммадиев келаси мавсум жамоамиздаги фаолиятини давом эттиради. Муҳсин Муслимович клубимизни июнь ойида қабул қилиб олган эди. Ушбу бош мураббий бошчилигида жамоамиз 16 учрашувда майдонга тушиб, 4 ғалаба, 5 дуранг ва 7 мағлубият қайд этган. Мураббийга клуб раҳбарияти томонидан янги мавсумга ҳам ишонч билдирилди. Муҳсин Муслимович ҳам ўз навбатида рақобатбардош жамоа тузишга ва келаси мавсумга жамоа билан пухта тайёргарлик олиб боришини таъкидлади. Шунингдек, ёрдамчи мураббий Олег Ширинбеков ҳам келаси мавсум ўз ишини давом эттиради» - дейилади клуб расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Бухоро» сўнгги турда ОКМК жамоасини 90+2-дақиқада пенальтидан киритилган гол эвазига мағлуб этиб (2:1), Суперлигада қолиш вазифасини бажарганди.

Мавзуга оид