ДТМ: «Ҳожатхонага кириб, «шпаргалка»лар билан чиқаётган абитуриентлар ҳам учраяпти»
Бугун, 5 август куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов иштирокида тест синовлари тўғрисида навбатдаги брифинг бўлиб ўтди.
Унда айтилишича, кеча, 4 август кунги имтиҳонда қатнашиши белгиланган 71 минг 340 нафар абитуриентдан 2 минг 259 нафари, гуруҳ назоратчиларидан эса 45 нафари тест жараёнларида иштирок этмаган. 17 нафар абитуриент ҳудудга киришда, 32 нафари бинода қоидани бузгани учун синовдан четлаштирилган.
Барно Ражабовнинг таъкидлашича, тақиқланган воситаларни ҳудудга олиб киришга ва имтиҳон вақтида ишлатишга уринаётганлар сони аввалги йилларга нисбатан анча кам. Аммо абитуриентлар томонидан бундай ҳолатларни бажаришга ҳаракат қилаётганлар ҳамон кузатиляпти.
«Ҳожатхонага кириб, қайтаётган пайтда турли «шпаргалка» ва телефонлар билан қўлга тушаётган ёшлар ҳам афсуски бор. Бундай манзараларга ўз вақтида барҳам бериляпти ва ноўрин хатти-ҳаракат қилган абитуриентларга нисбатан далолатномалар тузилиб, улар дарҳол жараёндан четлаштириляпти», дея унинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
10:55 / 16.10.2021
ДХХ академияси бакалавриатига қабул бошланди
21:17 / 13.10.2021
Президент Kun.uz репортажида ёритилган маҳалла ва мактабни эътироф этди
12:27 / 21.09.2021
Абитуриентлар табақалаштирилган тўлов-шартномаларни онлайн расмийлаштириши мумкин
10:18 / 10.09.2021