Ўзбекистон | 11:25 / 07.08.2019
22817
1 дақиқада ўқилади

Акмал Саидов: «Кейинги чақириқдаги парламент лоббизм тўғрисида қонун қабул қилиши мумкин»

Фото: KUN.UZ

Кейинги чақириқдаги парламент лоббичилик фаолияти тўғрисида қонун қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий маркази директори Акмал Саидов хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳужжат коррупцион схемаларга қарши курашда ёрдам бериши керак, бундан ташқари, кўплаб мамлакатларда лоббизм аллақачон қонунчилик даражасида мустаҳкамлаб қўйилган.

«Менимча, кейинги чақириқдаги депутатлар учун лоббизм тўғрисидаги қонун Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш олиб борилаётган шароитда энг муҳимларидан бири бўлади», - деди Саидов.

Ўзбекистон парламентининг Қонунчилик палатасига сўнгги сайловлар 2014 йил охири - 2015 йил бошида бўлиб ўтди. Асосий тур 2014 йил 21 декабрда ўтказилди. Қўшимча овоз бериш 2015 йил 4 январь куни 22 округда кузатилди. Навбатдаги сайловлар шу йил охирида старт олади.

 

Мавзуга оид