Жамият | 12:00 / 10.08.2019
7514
5 дақиқада ўқилади

Электр энергияси учун 6,5 миллиард сўмдан зиёд пул маблағлари ундирилди

Фото: Shutterstock

Республика бўйича 8 950 та истеъмолчиларга техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, 20 245 928 кВт.с. электр энергияси учун улардан  6 582 662 613.74 сўм миқдорида пул маблағлари ундирилди.

Электр энергияси истеъмолчилари томонидан қувват коэффициентининг норматив қиймати таъминланмаслиги оқибатида электр энергиясини ишлаб чиқиш ва истеъмолчиларни тармоғига узатишгача бўлган энергетика объектлари тармоқларидаги электр энергияни узатишдаги йўқолишлар меъёридан ортиб кетмоқда. Бу борада “Ўзэнергоинспекция” авваламбор, ҳудудлардаги истеъмолчилар иштирокида ўқув семинарлар ташкил этиб, истеъмолчиларни энергетика соҳасидаги билимларини ошириш, уларга ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини яна бир бор эслатиш, электр энергиясини иқтисод қилиш усуллари, энергетика соҳасидаги хавфсизлик техникаси ва реактив қувватни компенсация қилинмаслиги оқибатида энергетика тизимига катта зарар етказилиши бўйича тушунтиришлар олиб бормоқда.

Бундан ташқари истеъмолчилар томонидан реактив қувват компенсация қилинмаслиги оқибатида электр тармоқларида қўшимча реактив юкламаларни оқиб ўтиши ва бунинг оқибатида электр энергиясини истеъмолчиларга етказиб бергунга қадар бўлган тармоқларда кучланишлар меъёридан пасайишига олиб келмоқда. Бу ўз-ўзидан электр тармоқларини ишончлилиги йўқолиши, тармоқлардаги авария ҳолатларини ортиб кетиши, электр тармоқларини ўтказиш қобилиятини тушиб кетишига олиб келади.

Бундай оқибатларнинг олдини олиш мақсадида инспекция томонидан шу йилнинг сўнгги уч ойи давомида республика бўйича 7 470 та истеъмолчилар билан ишлар ташкил этилиб, уларнинг 1 821 таси томонидан реактив қувватни компенсация қилиш тадбирлари амалга оширилган. Бунинг натижасида электр энергиясини узатишдаги технологик йўқолишларни 1 970 134 кВт.с.га камайтиришга эришилди.

Шу билан бирга реактив қувватни компенсация ишларини етарли даражада ташкил этмаган 223 та истеъмолчилар билан олиб борилган тадбирлар натижасида 527 785 кВт.с. электр энергиясини тежашга эришилди.

Қиёслаш учун, ушбу электр энергияси Тошкент шаҳрининг бир соатлик электр энергияси миқдорини ташкил этади ёки бу миқдор билан оддий бир мактабгача таълим муассасасини ўртача ярим йил таъминлаш мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” талабларини бажариш мақсадида истеъмолчилар томонидан ҳисоб-китоб даврида электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан қувват коэффициентининг амалдаги қийматини пасайтиришга йўл қўйилганлиги тўғрисида “Ўзэнергоинспекция”нинг тасдиқловидан сўнг “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан реактив энергия ўрни етарлича қопланмагани ҳисобига электр энергияси йўқолиши қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини амалга оширилиб ва истеъмолчилардан маблағлар ундириб келинмоқда.

Биргина шу йилнинг май ойида республика бўйича 8 950 та истеъмолчиларга техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар амалга оширилиб, 20 245 928 кВт.с. электр энергияси учун 6 582 662 613.74 сўм миқдорида пул маблағлари ундирилди. (Масалан,"RootsBusiness" МЧЖ - 72 325 845 сўм, "Ўзкабель" ОАЖ ҚК- 13 570 007 сўм, "Anglesey Food" ИЧЖ ШҚК - 20 620 307 сўм, "Poytaxt Non" МЧЖ -5 044 771 сўм, “Завод махсус полимер” МЧЖ ШҚК- 5 022 925 сўм, ДП ЛМЗ - 24 473 809 сўм.)

Инспекция ўз ваколати доирасида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда истеъмолчилар томонидан электр энергиядан фойдаланишлар бўйича ўтказган ўрганишлари натижасида, шу кунга қадар 377 та қоидабузарликлар аниқланган.Бунинг натижасида етказилган зарарлар бўйича 11 576 596 958 сўмга қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилган. Жумладан, Тошкент вилоятидаги истеъмолчи "Хос ғишт заводи" МЧЖга 538 310 858.00 сўм, Сурхондарё вилоятидаги "Дўстлик Мега Бизнес" МЧЖга 117 336.00 сўм, Бухоро вилоятидаги "Техстрой гарант Бухара" МЧЖга 166 415.28 сўм, Қашқадарё вилоятидаги “Big Agro Legums” МЧЖга 109 607 340.00 сўм, Наманган вилоятидаги фуқаро Н.Усмоновга қарашли фермага 143 782 097.00 сўм, Андижон вилоятидаги “Анд ПГС” ХКга 150 308 787.00 сўм, Навоий вилоятидаги "Неъмат Исанмурод" ФХга 24 126 444.00 сўм, Сирдарё вилоятидаги Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасига 109 274 920.00 сўм қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Шу йилнинг июль ойида Тошкент вилоятининг Зангиота ва Чирчиқ туманларида ўрганиш ўтказилганда “Сардор Капитал Люкс” МЧЖ, якка тартибдаги тадбиркор Усманов Абдумалик Абдумуталович, 3 ва 6-сонли Давлат нотариал идораси электр тармоғига рухсатсиз улангани аниқланиб, бу истеъмолчилар электр тармоғидан узилди ва қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ҳужжатлари топширилди.

Мавзуга оид