Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳрисабзда меҳмонга борган ака-укалар жиноятга қўл урди
2019 йил 11 август куни соат 16:30ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Қумқишлоқ МФЙда яшовчи 24 ёшли Ш.Х. ва бирга яшовчи акаси 29 ёшли Ф.Х.лар Ўртақўрғон МФЙда яшовчи 23 ёшли М.Т.нинг уйида ўзаро жанжал туфайли Ф.Х., уй эгаси М.Т.ни ушлаб турган вақтида Ш.Х. унинг кўкрак ва чап оёқ сон қисмларига пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада М.Т. касалхонага ётқизилиб, ака-укалар қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025
Жиноят содир этиб, қочиб юрган ўзбекистонлик Россияда ушланди
16:04 / 26.03.2025