Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ядро урушидан кейин ер юзида нима юз бериши маълум қилинди
АҚШ ва Россия ўртасидаги катта кўламли ядро уруши натижасида нафақат икки давлат ҳудуди тўлиқ йўқ бўлади, балки Ер шари камида 10 йилга ядро қишига чўмади.
Бундай хулосага АҚШнинг атмосфера тадқиқотлари миллий маркази ва Колорадо университети олимлари келишди. Уларнинг тадқиқотлари Journal of Geophysical Research нашрида чоп этилган.
Иқлимшунослар икки давлат ядро қуролларига асосланиб, ядро уруши оқибатларини моделлаштиришган. Агар бу қуроллар қўлланса, сайёрамиз атмосферасига 147 млн тонна қурум кўтарилиб, у булутлар шакллантиради ва қуёш нурини тўсиб қўяди. Бу жараён оқибатида Ер сиртининг ўртача ҳарорати 9 даражага пасайиб кетади.
“Стратосферадаги шамоллар бу қурум билан бутун Ер шарини қоплаб олиши учун бир неча ҳафтагина талаб этилади”, дейилган тадқиқотда.
Ушбу қурумни тарқатиб юбориш учун камида 7 йил керак бўлади. Яна 3 йил қуёш нурининг нормал даражасининг тикланиши учун кетади.
Ядро уруши шунингдек кучли муссонлар, Тинч океани эквотариал қисми сирти ҳарорати ва Эл-Нино цикллари ўзгаришига олиб келади. Бу ҳодисалар ҳам иқлимга таъсир кўрсатади.
Иқлимшунос Жошуа Купнинг таъкидлашича, ушбу тадқиқот сайёрамизда ядро урушидан кейинги воқеалар ривожининг 4-эҳтимолий сценарийси ҳисобланади. Олимлар унинг натижаларини NASA’нинг Годдард номидаги космик тадқиқотлар институти ўтказган моделлаштириш билан таққослашган. Бироқ янги иш ядро портлашларининг атмосферага таъсир қилишининг кенгроқ майдонини (60 кмга) қамраб олган ва қурум тарқаши ҳақида аниқроқ маълумотлар беради.
Олимларнинг таъкидлашича, бундай тадқиқотлар ядро қуролига эга давлатлар сиёсатчилари ядро урушининг эҳтимолий оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлишлари, қарорлар қабул қилишда уларни ҳисобга олишлари ва ядро қуролини қисқартириш чоралари устида ишлашлари учун зарур.
Мавзуга оид
22:51 / 27.04.2024
АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради
09:15 / 13.03.2024
Путин Киселевга интервю берди ва яна бир бор Россия ядро урушига тайёрлиги ҳақида гапирди
21:47 / 03.01.2023
Британияда «сўнгги умид хатлари» сири очилди
20:20 / 02.11.2022