Кичик отнинг самолётда йўловчилар орасида ташилиши фойдаланувчиларни ажаблантирди
АҚШнинг American Airlines авиакомпанияси рейсида кичик ўлчамли отнинг йўловчилар орасида ташилиши интернет фойдаланувчиларини ажаблантирди. Ушбу ҳолат видеосини Эван Новак исмли сайёҳ эълон қилган.
Твиттерда жойлаштирилган видеода ўриндиқдан отнинг боши чиқиб турганини кўриш мумкин. От ўрта қаторда жойлаштириш учун катталик қилгани сабабли чекка ўриндиққа ўтқазилган.
Видео фойдаланувчиларнинг норозилигига сабаб бўлган. “Мен ҳайратдаман. У беозор кўринмайди. У касал кўринади”, деб фикр билдирган фойдаланувчилардан бири. “Агар бу чин бўлса, унда бу мен кўрган энг ғалати воқеа. Авиакомпанияни ўзгартириш учун айни муддао”, деб ажабланган яна бир фойдаланувчи. “Агар ростини айтсам, мен бу от билан бир рейсда бўлишни истамасдим. Хўш, иннанкейин-чи? Сигир ё жирафами?”, деб киноя қилган бошқа бир киши.
Таъкидланишича, авиакомпания қоидаларига кўра имконияти чекланган йўловчиларга уларни етаклаб юрувчи ҳайвон сифатида ўргатилган кичик отларни ташишга рухсат берилган.
“At this time we would like to begin boarding with any active duty military, families traveling with children under the age of 3, and horses...” @AmericanAir @LilNasX @barstoolsports @BarstoolILLSt @realslimshanny @UNITEDA1RLINES @billyraycyrus @SouthwestAir @TSA @Kat103Omaha pic.twitter.com/qVRLCH4IFc
— Evan Nowak (@ecnowak) August 30, 2019
Мавзуга оид
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
22:04 / 16.09.2024