Спорт | 11:52 / 06.09.2019
3630
1 дақиқада ўқилади

Дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси «Ҳумо арена»да бўлиб ўтади

Фото: KUN.UZ

20-22 сентябрь кунлари Тошкент дзюдо бўйича навбатдаги Гран-при мусобақасига мезбонлик қилади. Токио Олимпиадасига қимматли рейтинг очколарини тақдим қиладиган мазкур мусобақани ўтказиш учун бу йил жуда катта тайёргарлик кўрилмоқда, дея хабар берди МОҚ.

Бир неча ой муқаддам Халқаро дзюдо федерацияси мутасаддилари пойтахтдаги “Ҳумо арена” кўп тармоқли муз саройини кўздан кечириб ўтишган. Эндиликда бу йилги Тошкент Гран-приси расман “Ҳумо арена”да бўлиб ўтиши тасдиқланди.

Ушбу Гран-при мусобақадасида ғалаба қозонган спортчилар Токио Олимпиадаси учун 700 рейтинг очкосига эга бўлишади. Тошкент Гран-приси эса катталар учун Токио мезбонлик қилган жаҳон чемпионатидан кейинги йирик мусобақадир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид