Жаҳон | 22:22 / 12.09.2019
8683
1 дақиқада ўқилади
Конгода поезд релслардан чиқиб кетиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
Конго Демократик Республикасида поезднинг ҳалокатга учраши камида 50 кишининг умрига зомин бўлди. Бу ҳақда Daily Sabah Africa нашри хабар берди.
Мамлакатнинг гуманитар масалалар ва табиий офатларга қарши курашиш масалалари вазири Стив Мбикайи яна 23 киши жароҳатланганини маълум қилган.
Йўловчи поезди Танганика вилоятида релслардан чиқиб кетиб, ағдарилиб кетган. Ўнлаб одамлар поезд остида қолиб кетган.
Ҳукумат қурбонлар сони ошиши мумкинлигини айтган. Воқеа жойида қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Ҳукумат ҳалок бўлганлар оилаларига ҳамдардлик билдирган.
Мавзуга оид
10:12 / 22.11.2024
Метро учун яна 26 та поезд харид қилинади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
23:28 / 14.11.2024
«Миллий боғ» метро бекатида поезд техник носозлик сабаб тўхтатилди
20:45 / 12.11.2024