Ўзбекистондаги хуфиёна иқтисодиёт ҳажми ҳисоблаб чиқилди ва унинг асосий сабаблари аниқланди
Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиётнинг кўлами ЯИМга нисбатан 40-50 фоиз орасида ўзгариб туради. Бу ҳақда 17 сентябрь куни Иқтисодиёт ва саноат вазирлигида «Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиётни баҳолаш ва унинг кўламини қисқартириш йўллари» мавзусида ўтказилган давра суҳбатида хабар қилинди.
Жаҳон банки маълумотларига кўра, дунёда хуфиёна иқтисодиётнинг ўртача даражаси ЯИМ 17,2 фоизини ташкил қилади, аммо бу кўрсаткич турли мамлакатларда фарқ қилади. Масалан, энг паст кўрсаткич Швейцарияда: 8,6 %, Хитойда - 12,9 %, Россияда - 43,6 %, энг юқори кўрсаткич Боливияда - 66,4 %.
Тадбир давомида БМТ Тараққиёт дастури маслаҳатчилари монетар услублар асосида Ўзбекистонда хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида ўтказилган сўровномалар натижалари билан бўлишдилар.
Сўровнома натижалари шуни кўрсатадики, хуфиёна иқтисодиётнинг асосий иқтисодий сабаблари - солиқлар, йиғимлар турларининг кўплиги ва уларнинг миқдори. Бундан ташқари, аҳамиятлилик даражасига кўра, қуйидаги сабаблар аниқланди: корхоналарда етарли маблағ йўқлиги, банклар билан ҳисоб-китоблар, тўловлар, нақд пул маблағларини олиш билан боғлиқ муаммолар, хизмат кўрсатиш сифати, юқори кредит ставкалари.
Иқтисодий характерга эга бўлмаган асосий сабаблар - тадбиркорларда зарур билим ва тажрибанинг йўқлиги, бошқа тадбиркорларнинг рақобати, ишлаб чиқариш инфратузилмасининг сифати, бизнесни ташкил этиш ва олиб боришда бюрократик тўсиқлар, коррупция ва мулк ҳуқуқларининг ҳимояланмаганлиги ҳамда бошқалар.
Мавзуга оид
14:28 / 02.08.2021
Хуфиёна иқтисодиёт, коронаинқироз ва вакцинация. Молия вазири ўринбосари халқаро нашрга интервью берди
13:54 / 27.08.2019
Хуфиёна иқтисодий фаолият фактларини аниқлашда ёрдам берган шахслар моддий рағбатлантирилади
15:20 / 24.07.2019
Ўзбекистоннинг хуфиёна иқтисодиёт даражаси ошкор этилди
17:39 / 12.07.2019