Жамият | 21:34 / 30.09.2019
8007
1 дақиқада ўқилади
Божхоначилар 2 килограммга яқин гашишни танасига боғлаб олган шахсни қўлга олишди
Яқинда Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Андархон” чегара божхона постида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддасини ноқонуний олиб ўтишга уриниш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Й.Ж. белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди. Натижада, ушбу шахс баданига 1,96 килограмм гашиш гиёҳвандлик воситасини боғлаб олгани фош бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:50 / 13.11.2024
Ўзбекистонга контрабанда йўли билан келтирилган 65 кг “гашиш” мусодара қилинди
12:39 / 12.11.2024
Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдорнинг ўзи коррупция билан қўлга тушди
13:10 / 10.11.2024
“Баҳордан бошлаб қишга тайёрланамиз” – қиш қаршисидаги фарғоналиклар
10:06 / 10.10.2024