Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Танзила Норбоева Дариға Назарбоева билан музокаралар ўтказади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Қозоғистон Республикаси парламенти Сенати раисининг таклифига биноан жорий йил 4-5 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистон Республикасида бўлади.
Сенат ахборот хизмати хабарига кўра, ташриф доирасида Қозоғистон парламенти Сенати раиси Дариға Назарбоева ва бошқа расмий шахслар билан музокаралар ўтказилиши назарда тутилган.
Учрашувларда парламентлараро алоқаларнинг амалий жиҳатлари, шу жумладан олий даражада эришилган келишувларни ўз вақтида ва тўлиқ татбиқ этиш устидан парламент назоратини амалга ошириш, қонун ижодкорлиги фаолиятининг ахборот-таҳлилий таъминоти, шунингдек минтақалараро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
12:20 / 29.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади
19:32 / 25.04.2025