Жаҳон | 19:48 / 09.11.2019
3614
1 дақиқада ўқилади

American Airlines Boeing 737 MAX парвозларини бошлаш муддатини ортга сурди

Компания келаси йилнинг 16 январидан ушбу авиалайнерлардан яна фойдаланишни бошлашни режалаштирганди.

Фото: AP

Американинг American Airlines компанияси Boeing 737 MAX авиалайнерларидан фойдаланишни бошлаш муддатини 2020 йил 5 мартга қолдирди. 

"Сўнгги тавсияларни ҳисобга олиб, American Airlines Boeing 737 MAX авиалайнерлари эксплуатацияси 2020 йил 5 мартдан бошланишини кутмоқда", - дейилади компания баёнотида. 

Таъкидланишича, авиалайнер тегишли сертификациядан ўтганидан кейин American Airlines экспертлари қатор синовларни ўтказишади. 

Аввалроқ компания келаси йилнинг 16 январидан ушбу авиалайнерлардан яна фойдаланишни бошлашни режалаштирганди.

Boeing 737 MAX самолётларидан фойдаланиш иккита авиаҳалокатдан сўнг тўхтатилганди. 10 март куни Эфиопияда Ethiopian Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 MAX 8 самолёти ҳалокатга учради, 157 киши ҳалок бўлди. 2018 йил 29 октябрда Индонезиянинг Lion Air компаниясига қарашли худди ана шу моделдаги самолёт ҳалокати натижасида 189 киши ҳалок бўлди.

Мавзуга оид