Назарбоевдан ташаббус: Қозоғистон собиқ президенти Путин ва Зеленскийга таклиф билан чиқди
Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путин ва Украина раҳбари Владимир Зеленский ўртасида учрашув ўтказишни таклиф қилгани ҳақида айтди.
Унинг сўзларига кўра, Украина президенти бунга рози бўлган, Россия раҳбари эса ҳозирча кўнмаган.
«Мен жаноб Зеленский билан учрашдим ва уни эшитдим. Куни кеча Путин билан гаплашдим. Менимча, Россия ва Украина президентларининг алоҳида учрашувини ташкиллаштириш керак. Фақат шундагина муаммога ечим топса бўлади. Сабаби, бу бошқа давлатлар билан эмас, балки икки давлат ўртасида ҳал қилиниши керак. Улар бошқа бир сабабга кўра аралашмоқда. Мен шунчаки юзма-юз учрашиш имконияти ҳақида гапирдим», - дея Назарбоевнинг сўзларини келтирмоқда Zakon.kz.
Қозоғистон собиқ раҳбарининг билдиришича, ҳозир бундай учрашув учун жуда қулай вақтдир.
«Зеленскийни аҳоли яхши қўллаб-қувватлади, у ўз хоҳиш-иродасини кўрсатиб, ушбу масалани ҳал қила олади. Ҳозир жараён давом этмоқда. Масалага ечим бор. Россия президенти ва Украина президенти ирода кўрсатиб, ушбу муаммони ҳал қилишга интилиши лозим. Мен шахсан бу борада ишлаяпман, қизиқиш билан ишлаяпман. Ҳаммага Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятни кучайтирмасликни, аксинча уларни яқинлаштириш ва ҳал қилишни таклиф қиламан. Биринчи учрашувда Донбасс ва Луганск муаммосини ҳал қилиш шарт. Жараён кетмоқда, ярашиш учун шароит яратиш мақсадида асирга олинган одамлар озод қилинмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Назарбоев.
Бундан олдин, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео президент Дональд Трамп маъмурияти Украинага «русларга қарши кураша олиши учун» қурол бергани ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
20:43
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024
ОАВ: Путин Трампнинг инаугурациясигача Курскни қайтаришни буюрди
13:11 / 12.11.2024
Сиёсатшунос Галлямов: Трамп Путин учун тузоқ қўймоқда
09:58 / 12.11.2024