Яманлик ҳусийчилар Жанубий Кореяга тегишли кемаларни экипажи билан бирга қўйиб юборди
Яманлик ҳусийчилар Қизил денгизда қўлга олган, Жанубий Кореяга тегишли кемаларни экипажи билан бирга 2 кун ўтиб қўйиб юборди. Бу ҳақда Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Кемалар Яманда 17 ноябрда соат 21.50да босиб олинган. Улардан иккитаси Жанубий Кореяга, биттаси Саудия Арабистонига тегишли бўлган. Ҳаммаси бўлиб кемаларда 16 киши, жумладан 3 нафар жанубий кореялик бўлган. Икки кун ўтиб, яъни 19 ноябрь соат 18.40 атрофида АҚШ ва минтақадаги давлатлар саъй-ҳаракатлари билан денгизчилар озод қилинган.
Кемалар маҳаллий вақт билан 20 ноябрь эрталаб Саудия Арабистонининг Жизан порти томон йўл олиб, 2 кундан кейин у ерга етиб бориши керак.
Жанубий Корея воқеа билан боғлиқ ҳолда кемаларда хавфсизлик чораларини кучайтириш топшириғини берган.
Ҳусийчилар аввалроқ таъкидлаганидек, кемалар улар ҳақиқатан ҳам Жанубий Кореяга ёки “агрессор давлатларга” тегишли эканини аниқлаш мақсадида тўхтатилган. Кемалар Жанубий Кореяга тегишли экани тасдиқланса, уларни қўйиб юборишга ваъда қилинган.
Мавзуга оид
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
00:08 / 11.11.2024