Жамият | 17:10 / 28.11.2019
4028
2 дақиқада ўқилади

Божхоначилар 28 минг дона психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz’га Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

«Бугунги кунда таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори-дармон воситаларининг республикамиз ҳудудига яширин йўллар билан олиб кирилишига қарши курашишда божхона органлари томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан таркибида психотроп моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.Г. чегара ҳудудидан йўловчи такси орқали бериб юборилган 2 дона қутига солинган дори воситаларини кутиб турган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.

Қутиларда умумий қиймати 300 миллион сўмлик 28 минг дона кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Мавзуга оид