Light | 00:52 / 28.11.2019
26989
1 дақиқада ўқилади

«Шаҳар марказидаги жонли табиат» —  Москва ҳайвонот боғига фотосаёҳат

Россияга сафарини давом эттираётган Kun.uz мухбирлари Москва шаҳридаги ҳайвонот боғидан фоторепортаж тайёрлашди.

Москва ҳайвонот боғи 1864 йилда қуриб битказилган бўлиб, шаҳар марказида бир неча гектар майдонни эгаллаган.

Москва ҳайвонот боғи иш вақти ёзда соат 10:00дан соат 20:00гача, қишда эса соат 10:00дан соат 17:00гача этиб белгиланган. Ҳайвонот боғига бориш учун энг қулай восита бу – метро. Энг яқин метро бекати эса Краснопресненскаядир.  

Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан жонли табиатда ҳаёт қизғин давом этмоқда.  Ҳайвонот боғи икки қисмга ажратилган.  Катталар ва болалар учун алоҳида боғ қилинган.  

Москва ҳайвонот боғида ҳашаротлардан тортиб, турли хил қушлар, йиртқич ҳайвонлар, сут эмизувчилар ва ўтхўр ҳайвонлар жой олган.

Kun.uz мухбири Раҳматилло Исроилов

Мавзуга оид