Жамият | 10:50 / 04.12.2019
9657
1 дақиқада ўқилади

Андижонда уйда таълим олаётган ўқувчиларга Ҳасанбой Дўсматов ҳамроҳлигида совғалар улашилди

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси қатор тадбирлар ўтказди.

Жумладан, вилоят ХТБ бошлиғи Фурқатбек Бузруков бокс бўйича Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ҳамроҳлигида Жалақудуқ, Булоқбоши, Қўрғонтепа туманлари ва Андижон шаҳридаги мактабларнинг уйда таълим олаётган ўқувчилари ҳолидан хабар олиб, уларга эсдалик совғаларини улашди. 

Шунингдек, бу ўқувчиларга Ҳасанбой Дўсматовнинг дастхати туширилган сувенир бокс қўлқоплари туҳфа этилди. Расулова Зайнура, Фозилжонов Жавоҳир, Мадаминова Моҳичеҳра, Сайфуддинова Ойшахон, Ҳамдамов Шукурилло, Раҳматуллаев Охунжон, Қаҳрамонжонов Шавкатбек, Юсупова Мубина, Сейтмуратова Нафосат, Зиёйидинова Мубина, Сиддиқов Шоядбек ва Умаралиева Гуллола каби ўқувчилар бундай эътибордан мамнун бўлиб, миннатдорчилик билдиришди. 

Ўқувчиларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг ўқиш шароитларини янада яхшилаш ишлари давом этяпти.

Мавзуга оид