Жамият | 16:30 / 08.12.2019
9592
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдаларга нисбатан баённома тузилмоқда

5 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари 2615 та ЙҲҚ қоидабузарликларини қайд этди.

Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, 10 нафар ҳайдовчига нисбатан автомобилни спиртли ичимлик таъсири остида бошқаргани учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаган ҳайдовчилар сони 124 нафарни ташкил этган, 114та ҳолатларда ҳайдовчилар пиёдалар йўлакчаси бўйлаб йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдаларни ўтказиб юбормаган.

Шу билан бирга, ЙПХ инспекторлари томонидан йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдаларга нисбатан 44та баённома расмийлаштирилган.

Белгиланган ҳаракат тезлиги ошириш билан боғлиқ 528та факт стационар ва кўчма автоматлаштирилган радарлар томонидан қайд этилган.

«Ҳурматли ҳайдовчи ва пиёдалар! Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ва бир-бирларингизни ҳурмат қилишингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Мавзуга оид