Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда 11-синф ўқувчиси иштирокида кўнгилсиз воқеа рўй берди
Термиз шаҳридаги «Dark City» кафеси олдида тунги 01:30ларда кўнгилсиз воқеа рўй берди. Бу ҳақда Postda.uz ёзмоқда.
Шаҳардаги 1-сонли ўрта мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ф.Қ. ва Жарқўрғон тумани Янгиобод маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган Қ.Р. ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал пайтида Ф.Қ. маст ҳолда Қ.Р.нинг қорнига пичоқ санчиб олди. Жабрланувчининг акаси, 1991 йилда туғилган К.Р. эса бунга жавобан Ф.Қ.нинг юз ва бош қисмига уриб, жароҳат етказди.
Натижада Қ.Р. ва Ф.Қ. шифохонага ётқизилди, дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан Ф.Қ. ва К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
07:56 / 09.04.2025
Термизда Афғонистон фуқаролари учун стоматология клиникаси филиаллари очилиши мумкин
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025