Ўзбекистон | 19:40 / 29.12.2019
47640
1 дақиқада ўқилади

Президент январь ойи ўрталарида парламентга мурожаатнома йўллайди

26 декабрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги қурилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди ва шу ернинг ўзида ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунос олимлар ҳамда ёш ижодкорлар билан мулоқот қилди.

Президент мулоқот давомида Олий Мажлисга бўладиган мурожаатномаси ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«Парламентга қиладиган мурожаатимиз тайёр бўлган. Янги парламент сайланиши билан, насиб бўлса, январь ойи ўрталарида бу тадбирни ҳам ўтказамиз», — дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Анъана бўйича, Ўзбекистон президентининг Олий Мажлисга қиладиган мурожаатида йил номи ҳам таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 22 декабрь куни Ўзбекистонда Қонунчилик палатаси учун сайловлар бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, 150 депутатлик парламентга 125 депутат сайланди, 5 январь куни 25та сайлов округида такрорий овоз бериш ўтказилади.

Мавзуга оид